Saytga kirolmay qolsagiz Telegram @erouz_pro deb qidiring
https://erouz.pro
KirishA'zo bo'lish Home
PEPSIUZ.NET - Yangi Taronalar Shu Yerda
Telegram kanalimiz JOIN tugmasini bosing
Ох, Москов, Москов 2
Бек дарё бўйига келганида пристанда турган кемани кузатди. Кема катта пароход, икки трубали , икки қаватли эди. Одамлар чиқиб тушишарди. У келиб кема капитанини сўради. Қирғоқда трубка чекиб турган бир одамни кўрсатишди. У салом бериб борди.
-Ха нима дейсан.
-Мен Московга етиб олишим керак.
-Пулини тўла кетавер. Кассир хов ана.
-Менда пул йўқ.
Капитан трубкани чекиб кулмсираб тураверди.
-Мен Шахрисабз бегиман. Мени қидиришяпти. Мени олиб бориб берсанг катта пул оласан.
-Шахрисабз беги. Йўқолганми.
Бек хурсанд бўлиб кетди.
-Ха. Мени қидиришияптими. Жуда яхши . Менга ёрдам беринг. Катта пул оласиз. Мен хам сизга катта пул бераман боргандан кейин.
-Йўқол.
Бек хайрон унга қаради.
-Нима??
-Йўқол....Сен қолувдинг бошимни қотирмаган. Бор жўна.
Бек хўрлиги келиб ортига қайтди.
Йигитча Яшки билан бек дарё бўйидаги емакхонада ўтиришарди. Бек маюс эди. Яшка эса парвои фалак. Пиво ичиб ўтирарди. Яшка иршайиб унга деди.
-Эй, бек қовоғингни очсангчи мундоқ.
Пиво қуйиб узатди.
-Ма ич.
Бек унга илтижо билан деди.
-Яшка. Мен Московга етиб олишим керак. Қандай бўлса хам етиб олишим керак.
-Ана пароход турибди, чиқиб ол.
-Мени ёнимда бир тийин йўқ.
-Қачон бўлган.
-Бўлган Яшка бўлган. Московга боришимиз билан сени кўмиб ташлайман пулга.
-Нима бирон банкни ўмарганмисан.
Бек уф тортди. Барибир ишонмайди бу бола.
-Ха. Умарганман. Пул турибди бориб олиш керак.
-Мана бу бошқа гап оғайни. Иш бундай бўлади. Шерикларни хафа қилиш яхши эмас, пичоқ норози бўлади. Майли ёрдам бераман. Пул қанча.
-Кўп Яшка кўп. Сенга етади.
-Йўқ бунақаси кетмайди қанча айт.
-Юз минг.
Бек тахминан суммани айтди.
-Ярми менга.
-Яхши.
Хозир бориб гаплашаман.
-У мени хайдадику хозир.
У қўл силтаб қирғоқда турган пороход олдига кетди. Бироз ўтиб қайтиб келди.
-Иш беш. Келишдик. Сени качегар қилиб оладиган бўлди. Мен ёрдамчи. Кетдик.
-Нима бу качегар.
-Нима бўларди ўтёқар. Печга ўт ёқасан.
-Нима билан.
-Эй сен , шунчалик овсармисан ёки мени мазах қиляпсанми, майли кулавер биз пастлар устидан. Аммо билиб ол. Пулни ярми меники.
-Аммо нима иш қиламан.
-Эй, печга кўмир ташлаб турасан тамом. Бу иш хам эмас. Факат қора бўласан. Аммо Московга етиб оласан.
-Нима мен сенга паст бир одаманми. Мен Шахрисабз бегиман.
-Секин. Хозир жиннихонага олиб кетиб қолишади бунақада. Менга қара бек, кетсак кетдик. Бўлмаса қолавер. Ўзим кетаман.
Бек узоқ ўйлади. Бошқа иложи хам йўқ эди. Трубка чекиб турган капитан олдига борди.
-Мен розиман качегарликка.
Капитан жилмайди.
-Эй. Сеня, бунга жойини кўрсатиб юбор.
** ** ** ** ** ** ** ** ** ** ** ** ** ** ** ** **
Шундай қилиб бизнинг бек качегарликка ёлланди. Бу уятми ёки жазоми билмадик. Аммо бир нарса у Московга етиб олиши керак нима қилиб бўлсада.
Иши қийин эмас экан. Бош качегар ёрдамчиси билан ишлаганида тушуниб олди хаммасини. Печни биттаси очиб туради иккинчи одам кўмир ташлайди, ёнган кўмир қолдиғини тортиб олиб четга ташланади. Факат бироз иссиқ, аммо чидаса бўлади. Московгача ўн икки кунлик йўл экан. Чидаса бўлади.
Бир ташлаб қўйса кўмирни уч соатга етади. Қозон ёрилиб кетмасин экан, қараб туриш керак экан кўрсатгичларига. Шу қозон пароходни юргизаркан. Дам олса бўлади. Келишиб дам олса бўларкан. Ётиш жойи шундоқ яқинда. Ювиниш жойи хам бор экан.
Ошхона факат бир оз узоқда коридордан ўтиш керак. Энг ёмони коридорда хам одамлар юкларини қўйиб ўтиришаркан. Ёмони ошхона шаллақи хотинларга тўла экан. Бир бири билан шунақанги шанғиллаб гаплашаркан. Бек кириб келганида унинг олдига тарелкада овқатни бир шаллақи хотин дўқиллатиб қўйиб кетди.
-Ол е тиқилиб ўл.
Бек жахли чиқиб кетди. Ўрнидан турмоқчи бўлди аммо Яшка уни жойига ўтқазди.
-Менга қани овқат эй тулларнинг тули, гулларнинг гули.
-Мана ахмоқ, олат истаган сигирдек нега бақирасан
Бек ўрнидан туриб кетмоқчи бўлди. Аммо қорни оч эди.Овқатланишга тушди. Овқат хам бемаза эди. Ловияни қайнаганимиёй. Яшка парвойи фалак хотинларга гап отарди.
-Эй хоним. Эр керак эмасми сенга.
-Эр бўлмаган сен қолувдинг.
-Бурнингни артиб ол
1 2 3...5 >>
Xikoyani baholang (+62 | -68)
HomeOnline: 179