Saytga kirolmay qolsagiz Telegram @erouz_pro deb qidiring
https://erouz.pro
KirishA'zo bo'lish Home
Erouz.Ru - Yangi seks yuklamalar mp4
PEPSIUZ.NET - Yangi Taronalar Shu Yerda
Telegram kanalimiz JOIN tugmasini bosing
Ох, Москов, Москов 6
Варламов унинг уйига барча керакли нарсалар билан хизматчиларни юборган экан бири пасда унинг уйини тартибга келтиришди, ошхонада овқат пишира бошлашди, дарвоза олдига соқчилар қўйилди, улар Варламовнинг рухсатисиз хеч кимни киритмасликка кўрсатма олишди.
Бек чарчаган эди , ювиниб олганидан кейин ухлади. Уйғонганида тонг отганини кўриб хайрон бўлди, Варламов кеча келиб унинг ухлаётганини билиб кетиб қолган экан, унга нонуштада айтишди. У болача билан нонушта қилди. Энг қизиғи Яшка қаергадир ғойиб бўлиб қолди , қопга йиғиб олган нарсалари хам қолиб кетди бир четда.
Куни билан хеч ким безовта қилмади. Кечқурун эса Варламовни ўзи келди.
-Узр бек, куни билан иш бўйича юрдим.
-Ха тушунаман сизни.
-Ана энди ўзингизга келган бўлсангиз айтингчи, нима бўлди сизга, нега бунча вақт ғойиб бўлдингиз, икки ой қаерда эдингиз.
-Қанақа икки ой.
-Қримга қачон боргандингиз.
-Июнь бошида.
-Хозир август охири.
-Бўлиши мумкин эмас.
-Нега ундай ўйлаяпсиз.
-Сабаби мени сўроқ қилишди, эртасига ўрмонда ўзимга келдим, кейин ўн кун пароходда юрдим, мен июнь охири деб ўйлайман.
-Йўқ, хозир август охири. Сиз икки ярим ой йўқ бўлиб кетдингиз. Сиз бир бошдан менга хикоя қилиб беринг. Эртага Россия давлат тергов бўлимидан ва прократурасидан одам келади уларга хам хисобот берасиз. Хозир бир дўст сифатида сиздан эшитишим керак.
Бек бошидан ўтганларни хикоя қилиб берди.
-Биламан, сиз динга ишонмайсиз аммо шундай бўлди. Аммо бу ўнгимдами ёки ростдан ўлдимми тушунолмайман.
Варламов сигарет олиб чекди.
-Мен хам тушунмадим. Сизни сўроқ қилишдан кимга наф.
-Улар яхудийларга қарши иш қилсанг кўрасан дейишди.
-Яхудийлар?
Варламов хонада бироз юриб ўзига ўзи гапирди.
-Яхудийлар. Ким у яхудийлар. мен уларни биламан, бири олибсотар, бири молиячи, бири яна алламбало, камида бир қовоқхонада ўтиради. Фирибгар ва муттахам халқ. Қаерда пул яхши келса улар ўша ерда, банкларда бор улар, бозорларда улар, мато латта путта сотиб юради таъғин. Мен тушунмадим гапингизга.
-Аммо мени сўроқ қилганлар бошқача эди.
-Хаммаси машъала ушлаб турганди а.
-Ха.
-Нималардир кўзингизга кўринган холос.
-Унда Сибирда қандай пайдо бўлиб қолдим , ахир Қримда эдимку.
-Мен хам шунга хайронманда. Қандай қилиб шунча масофага бориб қолдингиз.
-Ўзингиз нима деб ўйлайсиз.
-Билмадим. Аммо бир нимани тушундим. Сиз билан шу ўйинни ўйнаганлар агар гапингиз рост бўлса менданда кучли.
-Тушунарли. Аммо мен нима қилай энди.
-Сизни ўлдиришмаган бўлса жойингизга қайтасиз. Жуда жумбоқли бу, эртага Петербургдан келганларни хам боши қотади бунга. Майли мен кетдим. Хеч нима керак эмасми.
-Керак.
-Эшитаман.
-Бир дўстим келганди Московга мен билан, исми Яшка, йўқолиб қолди.
-Сочи пахмоқ ўғриваччами. Уни нима қиласиз?
-У мени дўстим эди. Уни топишим керак.
-Уни полиция олиб кетган.Мен буюрдим. Уни излаётгандим. У мени танишимни дўконини ўмарган.
-Оббо. Уни мен учун кечира оласизми.
-Нима қиласиз уни.
-Илтимос.
-Мен кечга бола сўрайсизми деб ўйловдим. Сиз сувда қилган бола шу ерда юборайми.
-Майли. Аммо ўғриваччани чиқариб олиш керак. Зарари мени бўйнимда.
** ** ** ** ** ** ** * **
Россия давлат тергов бўлими бошлиғи Гримфурт Московдаги полиция тергов хонасида асабий у ёқдан бу ёқга бориб келарди, гохида креслода ўтирган бекка ва четда сигарет чекиб турган бош прокурор ёрдамчисига қараб қўярди. Аслида иш чалкаш эди мана бир соатдан бери бекни тергов қилади, аммо тайинли бирон нима чиқгани йўқ бундан, асаблар таранг бўлиб кетди. У ўзини босиб бекка яна савол берди.
-Яна бир бора айтинг бек сизни қаердан топишди.
-Мени Яшка топди. У билади аниқ жойини.
-Сиз айтингчи.
-Ўрмон чети, дарё ёқаси. Мен ётибман, қўл оёғим кишанда.
-Кейин нима бўлди.
-У менга ёрдам берди. Кишанлардан бўшатди мени, биз кемага ўтириб келдик.
-Нега дархол хокимиятга ёки полицияга мурожаат қилмадингиз.
-Мен мурожаат қилдим ўша ердаги полиция бўлимига мени уриб хайдашди.
-Мен буйруқ бердим . Полициячини олиб келишади. Кемадачи нима иш қилдингиз.
-Качегарлик.
-Мана шуниси кулгили ва
1 2 3 >>
Xikoyani baholang (+35 | -59)
HomeOnline: 207